23:10 / 23.07.2017
4 551

Демократлар етакчиси Клинтоннинг мағлубияти сабабини айтди

Демократлар етакчиси Клинтоннинг мағлубияти сабабини айтди
АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтон сайловчилар «у нимани ҳимоя қилаётганини» билмагани учун сайловларда мағлуб бўлган. Бу ҳақда Сенатдаги демократлар етакчиси Чак Шумер маълум қилди.

«Биз нимани уддалай олмадикми? Одамлар нимани ҳимоя қилаётганимизни билмасди, биз шунчаки Трампга қарши эдик. Улар шу вақтгача шундай ҳисоблашади», — дея Шумернинг сўзларини келтирган The Washington Post.

Унинг сўзларига кўра, демократлар ўз мағлубиятида Россияни ёки ФҚБнинг собиқ раҳбари Жеймс Комини айблашда асос йўқ, мағлубиятга уларнинг ўзлари айбдор.

«Қачонки, сиз машҳурлиги 40 фоиз атрофида бўлган кишига ютқазсангиз, бунда бошқаларни — Коми ёки Россияни эмас, ўзингизни айблашингиз керак», — деган у Клинтоннинг мағлубияти ҳақида фикр билдира туриб.

18 июль куни сўров Клинтоннинг рейтинги Трампникидан ҳам пастлигини кўрсатганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Демократлар етакчиси Клинтоннинг мағлубияти сабабини айтди