18:44 / 24.07.2017
7 844

Австралиялик талаба қиз бир асрдан буён океан қаърига яширинган 2 тоннали балиқни топди (Видео)

Австралиялик талаба қиз бир асрдан буён океан қаърига яширинган 2 тоннали балиқни топди (Видео)
Австралиянинг Перте шаҳридаги Мердок университети талабаси Марианна Ньегард суякли балиқлар турига мансуб дунёда энг оғир — худвинкер қуёшли балиғини топди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Ҳинд ва Тинч океанидаги қуёшли балиқлар генетикасини ўрганган қиз балиқнинг янги турини топди. Тадқиқот учун уч йил вақт сарфланди. Мазкур икки тоннали балиқлар таркидунёчиликни хуш кўриб, аксарият вақтларини ёлғизликда ўтказиши аниқланди. Қуёшли балиқлар океаннинг одам оёғи етмас, ўрганиш қийин бўлган ҳудудларида яшайди.

Уларнинг қуёшли балиқлар деб аталишига, мазкур балиқларнинг овқат излаб, океан тубига тушишлари ва қуёшда исиниш учун юқорига кўтарилишлари сабаб бўлган. Олимлар 130 йилдан бери қуёшли балиқлар (худвинкерлар)ни учрата олмаётган эди.
[media=https://youtu.be/HECrCCm4dcI]

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралиялик талаба қиз бир асрдан буён океан қаърига яширинган 2 тоннали балиқни топди (Видео)