Нигерияликлар Россияга тегишли бўлган қурол ортилган самолётни қўлга олишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Нигерияликлар Россияга тегишли бўлган қурол ортилган самолётни қўлга олишди

Дунё 7-12-2014, 12:26 1 365
Нигерияликлар Россияга тегишли бўлган қурол ортилган самолётни қўлга олишди

Нигериялик ҳарбийлар Марказий Африка Республикасидан Чадга ҳужжатларсиз қурол олиб кетаётган Россияга тегишли бўлган самолётни қўлга олишди. Нигерия ҳарбий-ҳаво кучлари ва ОАВ маълумотларига кўра, ушбу самолёт МАРнинг пойтахти Бангидан ҳавога кўтарилиб, Чад давлатининг пойтахтига Нжаменуга учиб кетаётган бўлган, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

Самолётда автомобиллар ва ҳарбий жиҳозлар бўлган. Бутун экипаж қўлга олинди, самолёт эса Нигериянинг шимолида жойлашган Кано шаҳрининг аэропортида ушлаб турилибди. Маҳаллий ҳукумат бу иш бўйича тергов ишини бошлади.

фото: Global Look Press


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.