Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Ибодат тепалигидаги Ал-Ақсо масжидини ҳимоя қилиш учун ўз лавозимини ташлаб кетишга тайёрлигини маълум қилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
«Мен ўз лавозимни топшириш ва мусулмонлар учун муқаддас саналган бу масжид хавфсизлигини таъминлаш тизимида хизмат қилишга тайёрман. Кўнгилли сифатида қолган умримни Ал-Ақсо масжидини қўриқлашга бағишлашга тайёрман», — дея ёзган Қодиров Telegram каналида.
Ўтган ҳафта уч жангари Ибодат тепалигида икки полициячини ўлдириб кетгани бу ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилишига сабаб бўлди. Жумладан, Ибодат тепалигига чиқиш учун металл аниқловчи ромлардан ўтиш талаб этилади. Бундан ташқари, эллик ёшга тўлмаган мусулмонларга Ал-Ақсода намоз ўқиш тақиқланди.
Бу чоралар маҳаллий мусулмонлар орасида кескин норозиликларга сабаб бўлди. Улар намойишлар уюштирди, шунингдек, полиция билан тўқнашувларга киришди
25 июль куни Исроил ҳарбий-сиёсий кабинети металл детекторлар ва видеокамераларни олиб ташлашга қарор қилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди