12:38 / 29.07.2017
5 992

Шимолий Корея навбатдаги баллистик ракетани Япония тарафга қарата учирди…

Шимолий Корея навбатдаги баллистик ракетани Япония тарафга қарата учирди…
Шу ҳақда Япониянинг «NHK» телеканали расман хабар қилган. Хабарда айтиладики, ракета 45 дақиқа давомида ҳавода парвоз қилиб, Япониянинг иқтисодий ҳудудига бориб тушган. Япония ҳукумати ракета туфайли ҳеч қандай зарар ёки жабр кўрилмаганини маълум қилди.

Шу ҳақда Америка тарафи ҳам алоҳида тўхталиб, Шимолий Корея Бирлашган миллатлар ташкилоти резолюцияси шартларини қўпол равишда бузганлигини таъкидлади. Япония раҳбарлари эса дарҳол фавқулодда мажлис чақириб, Ким Чен Ин номига норозилик нотаси юбориш ҳақида келишиб олишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея навбатдаги баллистик ракетани Япония тарафга қарата учирди…