00:04 / 05.08.2017
6 390

Англия олимлари «WASP-121b» деб номланган экзосайёрада сув борлигини аниқлашди…

Англия олимлари «WASP-121b» деб номланган экзосайёрада сув борлигини аниқлашди…
Бу хулосалар навбатдаги тадқиқотлар натижасида пайдо бўлди. Аммо бундай экзосайёралар Цельсий шкаласи бўйича бир неча минг даражагача қизийди. Бундай шароитда эса сув молекулалари ўзидан инфрақизил нурларни тарата бошлайди. Бу нурлар олимларнинг кузатуви чоғида аниқ кўзга ташланди, деб ёзади Hordiq.uz.

«WASP-121b» экзосайёраси Ердан 900 ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Сайёрада биздаги бир йил 1,3 кунга тўғри келади. Унинг устки қисмини қоплаган газ 2500 даражагача қайноқ ҳолатда бўлади. Экзосайёрада сув мавжудлиги страсфера борлигига ишонч туғдирди.

Эслатиб ўтамиз, «WASP-121b» экзосайёраси вазн ва ҳажм жиҳатидан Юпитерни ҳам ортда қолдиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Англия олимлари «WASP-121b» деб номланган экзосайёрада сув борлигини аниқлашди…