09:32 / 05.08.2017
5 753

Европанинг 10 та давлатида иссиқ ҳаво туфайли хавфлиликнинг қизил даражаси киритилди

Европанинг  10 та давлатида иссиқ ҳаво туфайли хавфлиликнинг қизил даражаси киритилди
Европа Иттифоқининг 10 та давлатида аномал иссиқ ҳаво туфайли хавфлиликнинг қизил даражаси киритилди. Бу ҳақда Европанинг метеохизматлар тармоғи Eumetnet’га иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳозирда экстремал об-ҳаво шароитлари Италия, Черногория, Босния ва Герцеговина, Хорватия, Сербия, Венгрия, Руминия, Польша, Швейцария ва Словения ҳудудида қайд қилинган.

Шунингдек, Испания, Франция, Греция, Македония ва Болгарияда хавфлиликнинг зарғалдоқ даражаси киритилган.

Бу давлатларнинг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 градусдан ошиб кетди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европанинг 10 та давлатида иссиқ ҳаво туфайли хавфлиликнинг қизил даражаси киритилди