Халқаро Gallup тадқиқот компанияси дунёнинг энг хавфли ва хавфсиз мамлакатларини аниқлади. Рўйхатдаги давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Бу ҳақда Qalampir.uz нашри "Haber7.com” портали хабарига асосланиб маълум қилмоқда.
Таҳлил давомида 135 та мамлакат майдони, хвфсизлик ҳолати, қонун устуворлиги ва тартиб каби бир неча тоифалар бўйича сўровномалар ўтказилиб, баҳоланди.
Мамлакатлар 100 балл тизимида баҳоланди. Рўйхатнинг 1-ўрнини 97 балл билан Сингапур банд этди. 2-ўринни эса 95 балл билан Ўзбекистон эгаллади. Учликни 92 балл жамғарган Исландия банд этди.
Туркия манбасида келтирилишича, Ўзбекистонда ўтказилган сўровномада иштирок этганлар сўнгги 1 йил ичида мамлакатда нотинч вазият кузатилмаганлигини маълум қилишган.
Рўйхатдан шунингдек, 87 балл олган Германия, 85 очко билан Эрон, Буюк Британия, Япония, Косова, Мьянма, Португалия, Швеция ва АҚШ, 83 очко билан Марокаш, 82 балл олган Бельгия, 80 очко билан Франция ва Туркия, 77 балл олган Ироқ, 74 очко билан Россия ва 68 очко жамғарган Украина ҳам жой олган.
Дунёнинг энг хавфли ва ишончсиз мамлакати ҳам аниқланди. 42 балл тўплаган Венесуэла энг хавфли давлат деб топилди. Айни вақтда бу ерда оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтаётганлигидан хабарингиз бор. Оқибатда эса тинч аҳоли қурбон бўлаётгани ҳақида маълумот бериб борганмиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди