15:38 / 07.08.2017
8 470

АРМИ-2017: “Хавфсиз йўналиш” танловида Ўзбекистон жамоаси бронза медалини қўлга киритди

АРМИ-2017: “Хавфсиз йўналиш” танловида Ўзбекистон жамоаси бронза медалини қўлга киритди
АРМИ-2017 доирасидаги “Хавфсиз йўналиш” танловида Ўзбекистон жамоаси бронза медалини қўлга киритгани ҳақида Qalampir.uz хабар қилмоқда.

Халқаро армия ўйинлари доирасидаги “Хавфсиз йўналиш” танловининг финал босқичи Россиянинг Тюмен вилоятидаги ҳарбий дала майдонида ўтказилди.

Ўзбекисонлик ҳарбийлар ушбу танловда учинчи ўринни эгалладилар. Бу ҳақда Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Танловда биринчи ўринни россиялик, иккинчи ўринни белорусь ҳарбийлари жамоалари қўлга киритди.

Мусобақа шартига кўра, Арманистон, Белоруссия, Россия ва Ўзбекистон ҳарбийлари душманнинг танкка қарши миналарини йўқ қилиши ва бронетехниканинг ҳаракатланиши учун хавфсиз йўлак очиши талаб этилган.

Маълумот учун, Армия ўйинлари 2017 йилнинг 29 июлидан 12 августига қадар Россия, Озарбайжон, Белоруссия, Қозоғистон ва Хитойнинг 22-ҳарбий полигонида ўтказилади. Ушбу Халқаро мусобақада 28 давлат ҳарбийлари иштирок этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АРМИ-2017: “Хавфсиз йўналиш” танловида Ўзбекистон жамоаси бронза медалини қўлга киритди