18:38 / 11.08.2017
6 636

Алишер Усмонов Навальний устидан ғалаба қозонди

Алишер Усмонов Навальний устидан ғалаба қозонди
11 август куни Москва шаҳар суди мухолифат Алексей Навальний ва унинг Коррупцияга қарши курашувчи фондининг аппеляциясини инкор этди. Бу ҳақда РБК нашрига таяниб Кун.уз хабар берди.

USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов Навальний ва унинг фондини ёлғон маълумот тарқатиб туҳмат қилишда айблаганди. Усмонов ўз даъвосида бош вазир Дмитрий Медведевга Рублёвкадаги ер участкасини пора сифатида берганини рад этган. Ишбилармоннинг қолган эътирозлари Навальнийнинг баёнотларга тегишли бўлган: Усмоновнинг бош вазирнинг биринчи ўринбосари Игорь Шуваловга пора бергани; ўзига қарашли «Коммерсантъ» газетасининг таҳририй сиёсатига ралашгани; зўравонликда айбланиб қамоқда ўтириб чиққани. Миллиардер буларни инкор этиб, унинг молиявий ҳолати пойдевори ноқонуний приватизация ва совет тоғ-кон комбинатларига эгалик қилиш асосига қурилганини маълум қилган.

Май ойида Москва Люблинск суди Навальнийга Усмонов ҳақидаги баёнотлардан воз кечишни, тармоқдан "У сизга Димон эмас" тергов-фильмини олиб ташлашни, шунингдек Facebook ижтимоий тармоғидаги ва унинг шахсий сайтидаги бир неча постни ўчириш мажбуриятини юклаган эди.

Усмонов ва Навальний жума кунги суд мажлисига келишмаган. Ишбилармоннинг манфаатларини - адвокат Генрих Павда, мухолифатнинг манфаатларини эса Коррупцияга қарши курашиш фондининг юристлари ҳимоя қилишган. Томонлар фильмнинг айнан Усмоновга тегишли фрагментларини ўчиришга келишишган.

Шунингдек Навальнийнинг ҳуқуқ ҳимоячилари унинг баёнотларида янграган бошқа айбловлар ҳам тахмин эканини айтишган ва бу борада миллиардернинг даъвоси қондирилиши тўғри бўлмаслигини билдиришган. Суд мажлиси якунида Фонд юристлари Алишер Усмоновни асосий даъвогар - Дмитрий Медведевнинг "айбини ёпаётган" учинчи шахс деб аташган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алишер Усмонов Навальний устидан ғалаба қозонди