18:26 / 13.08.2017
6 196

Egypt Air самолёти Қоҳирада фавқулодда қўнишни амалга оширди

Egypt Air самолёти Қоҳирада фавқулодда қўнишни амалга оширди
Egypt Air компаниясининг йўловчи лайнери якшанба куни Қоҳира халқаро аэропортида мажбурий қўнишни амалга оширди. Бунга сабаб сифатида италиялик йўловчига фавқулодда тиббий ёрдам зарур бўлгани кўрсатилган. Бу ҳақида Миср пойтахти аэропорти маъмурияти вакили хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, самолёт Мисрнинг Шарм-аш-Шайх курорт шаҳридан Неаполга йўл олаётган пайтда йўловчилардан бирининг аҳволи ёмонлашган. Италиялик сайёҳнинг қон босими кескин кўтарилиб, бурни қонаган. Қонни самолёт бортидаги препаратлар билан тўхатишнинг иложи бўлмаган. Экипаж командири Қоҳира аэропортининг парвозлар бошқаруви пунктидан йўловчи ҳаётини сақлаб қолиш учун мажбурий қўнишни амалга оширишга рухсат сўраган.

Самолёт қўниши билан аэропортнинг тиббий ходимлар бригадаси италиялик кишига шошилинч ёрдам кўрсатган. Ўзини яхши ҳис қила бошлагач, шифокорлар унга саёҳатни давом эттиришга изн беришган. Охир-оқибат, лайнер Шарм аш-Шайх-Неаполь рейсини 1,5 соатга кечикиб амалга оширган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Egypt Air самолёти Қоҳирада фавқулодда қўнишни амалга оширди