20:29 / 13.08.2017
5 077

Араб мамлакатлари Қатардаги АҚШ компаниялари ҳуқуқларига дахл қилмасликка ваъда берди

Араб мамлакатлари Қатардаги АҚШ компаниялари ҳуқуқларига дахл қилмасликка ваъда берди
Қатарга бойкот эълон қилган араб давлатлари (Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Миср) Доха билан бизнес юритувчи АҚШ компанияларининг ҳуқуқларига дахл қилмасликка ваъда берди. Бу ҳақда, «РИА Новости»’га асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.

Айтилишича, июль ойида араб давлатларининг расмийлари АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсонга мактуб йўллаб, Қатар билан дипломатик алоқалар америкалик бизнесменлар билан муносабатларга таъсир кўрсатмаслигини уқтирган.

Маълум бўлишича, Евроиттифоқ ҳам Абу-Дабидан шу мазмундаги мактуб олган.

Ҳозирча ушбу ахборот расмий тасдиққа эга эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Араб мамлакатлари Қатардаги АҚШ компаниялари ҳуқуқларига дахл қилмасликка ваъда берди