11:55 / 15.08.2017
13 182

12 ёшли қиз ухлаётган дугонасининг устидан қайноқ сув қуйди

12 ёшли қиз ухлаётган дугонасининг устидан қайноқ сув қуйди
Нью-Йоркда ўсмир қизларнинг ўзаро жанжали мудҳиш оқибатга олиб келди. 11 ёшли Жамонеиш Мерритт дугонаси томонидан устига қуйилган қайноқ сув туфайли оғир даражадаги куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Қалампир” сайти ёзмоқда.

Шифокорлар қизнинг саломатлигини қониқарсиз деб баҳолашяпти. Интенсив терапия бўлимида бўлиб турган 11 ёшли Жамонеиш ҳаёти қил устида турибди.

Қизнинг 12 ёшли дугонаси қўлга олиниб, жиноят иши содир этганликда айбланмоқда. Воқеа Жамонеиш дугонасининг уйида қолган вақтида содир бўлган. Жамонеишнинг акаси қизлар ўртасида жанжал чиққанини айтди. Шундан сўнг, 12 ёшли қиз Жамонеишнинг ухлашини кутган. У ухлагач, унинг устидан қайноқ сувни тўкиб юборган.

12 ёшли қизнинг айтишича, бундай усулни у интернет орқали ўрганган. Жамонеишнинг онаси бўлиб ўтган воқеа хусусидаги фикрларини “Facebook”даги саҳифасида баён этди. У ўз мурожаатида ота-оналарни фарзандларига бефарқ бўлмасликка чақирди.

Ҳозирча 12 ёшли қиз қандай жазо олиши номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 12 ёшли қиз ухлаётган дугонасининг устидан қайноқ сув қуйди