17:31 / 15.08.2017
7 202

Толибон ҳаракати Дональд Трампга хат юборди

Толибон ҳаракати Дональд Трампга хат юборди
Афғонистондаги Толибон террорчилик ҳаракати аъзолари АҚШ президенти Дональд Трампга Афғонистон ҳудудидан ўз ҳарбий кучларини олиб кетиш талаби келтириб ўтилган мактуб юборди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар бермоқда.

Ушбу очиқ хат билан боғлиқ воқеалар АҚШ ҳукуматининг Афғонистон устида жиддий бош қотираётган бир пайтда содир бўлди.

Хатда Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши хорижий мамлакатларга боғлиқ эмаслиги, халқаро ҳарбий кучларни мамлакатда бўлиши муаммони чигаллашишига сабаб бўлаётгани таъкидланган.

АҚШ томонидан ҳарбий операцияларнинг олиб борилиши яқин орада инқирозни келтириб чиқариши эҳтимоли борлигини айтишган. Афғонистон хавфсизлик, ҳукумат ва иқтисодиёт бўйича танг аҳволда қолмоқда.

Маълумотларга кўра, АҚШ томони афғон заминида 16 йилдан буён ҳарбий ҳаракатларни олиб бормоқда. Узоқ вақтга чўзилган уруш АҚШнинг асл мақсадини намоён қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Толибон ҳаракати Дональд Трампга хат юборди