18:31 / 15.08.2017
8 377

Қозоғистонда ичида йўловчилари бўлган автобус ёниб кетди

Қозоғистонда ичида йўловчилари бўлган автобус ёниб кетди
Бугун 15 август куни Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида автобус ёниб кетди. Ёнғин вақтида транспорт воситаси ичида йўловчилар бўлган. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар бермоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, олов 5 дақиқа ичида автобусни қуршаб олган. Ҳайдовчи ўт ўчириш мосламасини олишга ҳам улгурмаган. Бахтли тасодиф туфайли йўловчилар автобусдан чиқиб кетишга муваффақ бўлишган.

“Ўт ўчириш машинаси ва тез ёрдам хизмати воқеа жойига зудлик билан етиб келишган бўлса-да, транспорт воситаси бутунлай ёниб кетганди”, дейди йўловчилардан бири.

Дастлабки тахминларга кўра, симларнинг носозлиги ёки уларнинг туташуви сабаб автобусда ёнғин юзага келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда ичида йўловчилари бўлган автобус ёниб кетди