20:01 / 18.08.2017
6 728

Аляскада ит ҳарбийларни айиқдан қутқарди (видео)

Аляскада ит ҳарбийларни айиқдан қутқарди (видео)
Сибир хаскиси зотига мансуб ит Аляскадаги ҳарбий базанинг одамлар яшайдиган ҳудудига ўз оиласи билан адашиб кириб қолган барибал айиқни қувиб чиқаришга ёрдам берди, деб ёзади Daryo.uz.

Алясканинг энг йирик шаҳри — Анкоридж яқинидаги ҳарбий базадаги ушбу ҳодисани хавфсизлик камералари кадрга муҳрлади. Видеода хаски айиққа қарши мудофаага туриб олиб, унинг одамлар яшайдиган ҳудудга ўтишига йўл қўймаганини кўриш мумкин. Воқеани учта айиқ боласи дарахтга чиқиб олган ҳолда узоқдан кузатган.

Барибал айиқ итни кўриб, унга ташланган, ит эса қаттиқ вовуллаб, чекинган. Шовқин-сурон итнинг эгаси эътиборини тортган, у бақириб юборгач, айиқ ўрмонга қайтиб қочиб кетган.

Ит жабрланмади. Бир неча кундан кейин худди шундай катталикдаги айиқ базанинг бошқа қисмига қайтиб келди ва уни отиб ташлашга мажбур бўлишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аляскада ит ҳарбийларни айиқдан қутқарди (видео)