Венесуэлада бир неча ойдан бери давом этаётган нотинчликлар туфайли аҳоли ўртасида озиқ-овқат маҳсулотларининг мунтазам етишмовчилиги кузатилмоқда, дея хабар бермоқда Sof.uz нашри.
Ҳукуматга қарши давом этаётган норозилик намойишлари ва иш ташлашлар инқироз ҳолатидаги мамлакат иқтисодиётини бутунлай издан чиқариб, аҳолини истеъмол товарлари билан таъминлаш ишлари тўхтаб қолган. Венесуэла полицияси Сулия штатида жойлашган миллий қўриқхонадан бир жуфт ёқали пекарсимонлар (Жанубий Америкада яшовчи ёввойи чўчқага ўхшаш ҳайвон) ўғирлаб кетилганини маълум қилган.
Ҳайвонлар ўтган ҳафта охирида Колумбия чегараси яқинида жойлашган Маракайбо шаҳри ҳайвонот боғида сақланар эди. Сулия штат полицияси вакили Луис Моралеснинг айтишича, ёввойи ҳайвонлар истеъмол мақсадида олиб кетилгани тахмин қилинмоқда.
Ҳайвонот боғи раҳбари Леонардо Нунеснинг маълум қилишича, охирги ҳафталар давомида 10 та ҳайвон ўғирлаб кетилган. Аммо боғ раҳбари ўғрилар ҳайвонларни ейиш учун олишганига оид хабарни рад этган. Унинг айтишича, ўғрилар ҳайвонларни сотишни мақсад қилишган.
Инқирозга юз тутган Венесуэлада озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги одатий тус олган. Мамлакатда апрел ойидан бери давом этаётган нотинчлик ва иқтисодий инқироз туфайли миллионлаб одамлар қаердан бўлмасин овқат топиш учун яшаяпти. Очарчилик нафақат одамлар, балки ҳайвонот оламига ҳам таъсирини ўтказган. Ўтган йили Каракасдаги ҳайвонот боғида 50 га яқин ҳайвон очликдан ўлгани қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди