03:45 / 21.08.2017
6 434

Қримда Россия соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари яшин уриб ўлди

Қримда Россия соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари яшин уриб ўлди
Россия соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Игорь Ланской Қримнинг Судак шаҳрида яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Воқеа 18 август куни рўй берди, лекин амалдорнинг ҳалок бўлгани ҳақида фақат 20 август куни маълум қилинди.

18 август кечки соатларида шаҳарда кучли шамол бўлган. Ўша пайти Генуя қалъасидаги Қиз минорасида турган амалдор мобил телефонини олиб, қўнғироққа жавоб берган. Шу лаҳзада уни яшин урган.

Воқеа жойига етиб келган шифокорлар Ланскойнинг ўлимини қайд қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қримда Россия соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари яшин уриб ўлди