10:07 / 22.08.2017
6 012

КХДР АҚШга яна таҳдид қилди

КХДР АҚШга яна таҳдид қилди
Жанубий Корея чегарасидаги Пханмунджом пунктида жойлашган Корея халқ армияси ҳарбий қўмондонлиги АҚШ ва Жанубий Кореяга душанба куни бошланган "Илчи — Фридом Гардиан" (Ulchi Freedom Guardian) номли ҳарбий машғулотлар учун муносиб жавоб қайтариш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда “Киодо” агентлиги хабар қилган. Расмий Пхеньян ушбу ҳарбий ўқув машғулотларни бўлажак ҳарбий тўқнашув олдидан ўзига хос тайёргарлик деб билмоқда.

“Огоҳлантиришларимизга қарамасдан, таҳликали ҳарбий провакация олиб бораётганлар (АҚШ ва Ж.Корея) жазога маҳкумдир”, дейилади КХДР ҳарбий қўмондонлиги баёнотида.

Пхеньян шунингдек, мамлакат армияси ҳар қандай вазиятга тайёр турганлигини, агар ўқув машғулотлари туфайли ҳарбий ҳаракатлар бошлангудек бўлса ҳам, бунга фақат АҚШ томони айбдор бўлишини таъкидлаб ўтган.

Душанба куни бошланган ҳарбий машғулотлар 10 кун давом этади ва унда 50 минг Корея ва 17мингдан зиёд АҚШ ҳарбийлари иштирок этади.


Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » КХДР АҚШга яна таҳдид қилди