19:59 / 23.08.2017
6 576

Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди

Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
Ноёб оқ рангдаги коала ижтимоий тармоқларда ҳақиқий сенсацияга айланди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

У Австралиянинг Квинслендидаги ҳайвонот боғида туғилган биринчи оқ коалага ҳамда бу мавсумда дунёга келган ҳисоб бўйича 12-коалага айланди.

Ҳайвоннинг оқ ранги альбинизм билан боғлиқ эмас, бироқ, афтидан, онасидан мерос бўлиб ўтган рецессив ген туфайлидир.

Ҳайвонот боғи маъмурияти ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларига митти коала учун ном ўйлаб топишни таклиф қилди. Ҳозир вариантлар орасида Эльза, Куконгола, Балакришна, Дейнерис бор.

Коала ҳақидаги роликни 595 минг маротаба кўришди, у ҳақидаги пост эса ҳайвонот боғининг фейсбукдаги саҳифасида 42 минг лайкларни йиғди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди