23:33 / 24.08.2017
9 327

Украина пойтахтида асл Ўзбекистонлик бўлган фуқаро отиб ўлдирилди

Украина пойтахтида асл Ўзбекистонлик бўлган фуқаро отиб ўлдирилди
Украина ОАВлари хабарига кўра, 23 август куни Украина пойтахтининг марказида тартиб назоратчилари кўз ўнгида Исроил давлати фуқароси отиб ўлдирилди. Ҳодиса юз берган жой — Шота Руставели кўчасига қўшимча полиция наряди етиб келганида, улар эркак жасадини топадилар.

Ўқ еган эркак шу жойнинг ўзида ҳалок бўлган, деб хабар қилган "Новости Узбекистана" нашри. Юз берган ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳалок бўлган одамнинг исми Шоҳруҳ Турсунов (у аслида ўзбекистонлик) эканлиги хабар қилинмоқда. Полиция ходимларининг айтишича, отиб ўлдирилган эркак Исроил фуқароси ва Иерусалимда яшаган. Ҳозирда унинг ҳужжатлари сохта-сохтмаслиги текширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Украина мустақиллиги куни арафасида мамлакатда кучайтирилган тартибда 4,5 минг полициячилар хизмат олиб борган.


Манба: Sof.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина пойтахтида асл Ўзбекистонлик бўлган фуқаро отиб ўлдирилди