17:13 / 25.08.2017
11 756

Россияда севгилисига 24 марта, унинг онасига 29 марта оғир тан жароҳати етказган ўзбекистонлик йигит суд қилинди

Россияда севгилисига 24 марта, унинг онасига 29 марта оғир тан жароҳати етказган ўзбекистонлик йигит суд қилинди
Россиянинг Калуга вилояти суди 26 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан ҳукм чиқарди. У икки кишининг ўлимида айбдор деб топилди. Бу ҳақда Калуга вилояти Прокуратураси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2016 йилнинг 6 август санасида вилоятнинг Обнинск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси севгилиси билан жанжаллашиб қолади ва у онаси билан яшайдиган ётоқхонага келади.

25 ёшли йигит 22 ёшли севгилиси ва унинг 47 ёшли онаси билан мулоқот чоғида ўзаро можаро юзага келиб, йигит ошхона пичоғини олади ва қизга 24 марта, унинг онасига эса 29 марта тан жароҳати етказади. Ўткир тиғли қуролдан олинган жароҳатлар туфайли она ва унинг қизи воқеа жойида жон беришган.

Юз берган воқеадан сўнг жиноятга қўл урган йигит Санкт-Петербургга кетишга ҳаракат қилади, аммо 7 август куни Тверь вилоятидаги станцияда қўлга олинади.

Суд жараёнида судланувчи йигит унга қўйилган айбни рад қилмади, аммо у буни кучли ҳаяжон остида қилганини таъкидлади. Унинг айтишича, қизнинг онаси уларнинг муносабатларига мутлақо қарши бўлган ва йигитнинг шаънига ҳақоратли сўзлар айтган. Шундай бўлса-да, ўзбекистонлик йигитнинг ўта оғир жиноятни қасддан содир этгани суд мажлиси давомида исботланди.

Калуга вилояти суди жиноятчига 17 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда севгилисига 24 марта, унинг онасига 29 марта оғир тан жароҳати етказган ўзбекистонлик йигит суд қилинди