Сўровнома: Путиннинг энг катта муваффақиятсизлиги коррупцияга қарши кураш бўлди

  • Дунё
  • 12-09-2015, 12:12
  • 2 596
  • Сўровнома: Путиннинг энг катта муваффақиятсизлиги коррупцияга қарши кураш бўлди

    Россия президенти Владимир Путиннинг энг катта муваффақиятсизлиги коррупцияга қарши кураш бўлди. Бу Левада-центр томонидан ўтказилган сўровнома натижаларидан маълум бўлди. Сўровномада иштирок этганларнинг 29 фоизи шундай фикрда.

    Иккинчи муваффақиятсизлик сифатида иқтисодий ислоҳотлар тилга олинди — 17 фоиз. Учинчи ўринда олигархларга қарши курашдаги омадсизлик турибди — 16 фоиз.
    Путиннинг асосий ютуқлари сирасида армия ҳарбий салоҳиятининг оширилиши (33 фоиз), барқарор сиёсий вазиятнинг сақланиши (27 фоиз), Россиянинг жаҳон миқёсидаги ўрнининг мустаҳкамланиши (27 фоиз) айтиб ўтилди.