Ҳиндистондаги ресторанлардан бирида портлаш юз бериши оқибатида ўнлаб киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ҳиндистондаги ресторанлардан бирида портлаш юз бериши оқибатида ўнлаб киши ҳалок бўлди

Дунё 12-09-2015, 12:20 989
Ҳиндистондаги ресторанлардан бирида портлаш юз бериши оқибатида ўнлаб киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида юз берган кучли портлаш ўнлаб кишиларнинг ўлимига ва унданда кўпроқ кишининг жароҳатланишига сабаб бўлди.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, қурбон бўлганлар сони камида 20 кишини ташкил этади. Шунингдек, 80 нафардан ортиқ киши жароҳатланган.

Ҳукуматнинг маълум қилишича, ушбу портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин.

Тахминларга кўра, бу ҳодиса газ баллони портлаши орқали юз берган.

Аниқлик киритилишича, ушбу фожиа маҳаллий вақт билан 12 сентябрь куни соат 09:00 атрофида содир бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, портлаш овозини узоқлардан эшитиш мумкин эди.

Айни вақтда ҳудудда қутқарувчилар фаолият олиб бормоқда ва ҳодиса сабаблари аниқлаштирмоқда.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.