19:32 / 26.08.2017
6 692

Россияда уч нафар ўзбекистонлик пичоқланди

Россияда уч нафар ўзбекистонлик пичоқланди
Россия Федерациясининг шимолий пойтахти ҳисобланмиш Санкт–Петербург шаҳрида уч нафар Ўзбекистон фуқаролари оғир аҳволда шифохонага келтирилди. Беморлар номаълум шахслар томонидан пичоқлангани қайд этилган. Бу ҳақда Қалампир нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, кўнгилсиз ҳодиса кеча, 25 август куни, тахминан соат 20:00 лар атрофида содир бўлган. Адмиралтей тумани ҳудудидаги 134-уй олдида бир гуруҳ одамларнинг маиший масалалар устидан тортишиши натижасида жанжал келиб чиққан. Воқеа жойида 21–24 ёшлар атрофидаги уч нафар шахс оғир тан жароҳати олганлиги маълум қилинган.

Полиция томонидан мазкур воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. Ҳозирча жабрланганлар Ўзбекистон фуқаролари эканлиги маълум. Жанжалда иштирок этган бошқа шахслар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда уч нафар ўзбекистонлик пичоқланди