22:02 / 26.08.2017
6 074

Назарбоев халқаро кўргазманинг Ўзбекистон павильонида

Назарбоев халқаро кўргазманинг Ўзбекистон павильонида
Нурсултон Назарбоев “Остона ЭКСПО-2017” номли халқаро кўргазма иш фаолияти билан яқиндан танишди. У Россия, Корея, Туркманистон, Ўзбекистон, Франция ва Бирлашган Араб Амирликларининг миллий павильонларига ташриф буюрди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Қозоғистон Республикаси президенти “Остона ЭКСПО-2017” кўргазма комплекси ҳудудида барпо этилган “Хилтон” меҳмонхонасининг очилиш маросимида ҳам иштирок этгани ҳақида маълумотлар бор.

Кўргазмага ташрифида Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон павильонидаги илмий-ишлаб чиқариш ишланмалари, лойиҳалар, шу жумладан, “Электрокарт” тажриба платформаси ҳамда транспорт воситалари билан танишди.

Қозоғистон Республикаси президенти ўзаро ҳамкорлик доирасида ушбу лойиҳалар истиқболда катта аҳамият касб этишини таъкидлади.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилаётган ЭКСПО-2017 бутунжаҳон кўргазмаси ўтказилаётгани ва унда ўзбек-герман корхонаси бензинга муқобил бўлган газда ҳаракатланувчи автобусини тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоев халқаро кўргазманинг Ўзбекистон павильонида