23:20 / 27.08.2017
7 674

Американинг Нью-Мексико штатида яшовчиларга безовта арвоҳ тинчлик бермаяпти… (ВИДЕО)

Американинг Нью-Мексико штатида яшовчиларга безовта арвоҳ тинчлик бермаяпти… (ВИДЕО)
Штатга қарашли Кловис шаҳрида яшовчи эр-хотин кечалари арвоҳ безовта қилаётгани ҳақида мутахассисларга хабар беришди. Ҳақиқатан, видеокузатув камерасидаги ёзув ҳовлида худди одам шаклидаги шарпа кезиб юрганини кўрсатиб берди.

— У ҳавода муаллақ турган ҳолда ҳовлини айланиб чопади, — деди уй бекаси. — Азбаройи қўрққанимдан тунлари ухлай олмайдиган бўлдим. Эрим ҳар куни қўлида хода кўтарганча ҳовли айланади. Ҳеч ким йўқ. Уй ичкарисига кирдик дегунча, ойна ортида яна ўша шарпа пайдо бўлади…

Бу муаммо билан мутахассислар шуғулланиб кўришди. Маълум бўлдики, шу уйда бундан бир неча йиллар олдин кекса отахон ёлғиз яшаган. Уй бузилиш режасига киритилгани сабабли ҳукумат одамлари кўп маротаба келиб отахондан уйни бўшатиб қўйишни сўрашган. Аммо у рози бўлмаган. Орадан маълум вақт ўтиб отахон оламдан ўтди. Эски ҳовлини дарҳол бузиб ташлашди. Ўрнига янги коттеж қурилди. Коттежга эса худди шу оила — Эрнандес Бреннлар оиласи кўчиб ўтди. Шундан бери ҳар куни тунда шарпа пайдо бўлади ва ҳовлини айланиб чопади.

Уфологлар шарпа худди ўша қариянинг арвоҳи эканига шубҳа қилишмаяпти.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Американинг Нью-Мексико штатида яшовчиларга безовта арвоҳ тинчлик бермаяпти… (ВИДЕО)