17:12 / 28.08.2017
5 355

«Харви» тўфони Американинг Техас штатини деярли вайронага айлантирди…

«Харви» тўфони Американинг Техас штатини деярли вайронага айлантирди…
Айниқса, Хьюстон шаҳрида аҳвол жуда жиддий экани ҳақида хабар тарқатилган. Шаҳар мэри Сильвестер Тернернинг гапига кўра, ҳозирга қадар уч минг нафарга яқин одам хавфсиз жойларга кўчириш ҳақида ёрдам сўраб мурожаат этган.

Хьюстонда яшовчи 70 мингдан зиёд одам электр қувватисиз қолди. Техас бўйича ҳисоблаганда, электр қувватидан маҳрум бўлганлар сони 300 мингдан ошиб кетган. Айниқса, штатдаги қариялар уйида яшайдиган кекса онахон ва отахонларга жуда қийин бўлди. Уларнинг кўпчилиги ўрнидан тура олмас, тўшакда ётиб қолган ҳолатдалиги етмагандек, сув тошқинлари қариялар ётган хоналаргача бостириб кирган.

Кексалар шу тахлит томоғига қадар сувга ботган ҳолда ётишга, қутқарувчилар келишини кутишга мажбур бўлган.

Мутахассисларнинг айтишича, шамолнинг тезлиги соатига 70 километргача етган. Бу ҳолат яна бир ҳафта сақланиб қолиши ҳақида фуқароларга маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2005 йили пайдо бўлган тўфон Луизиана штатидаги Янги Орлеан шаҳрини ўз домига тортганди. Дарвоқе, Техасда тўфон туфайли 7 киши ҳалок бўлган, ўн нафарга яқин одам бедарак йўқолган.

Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Харви» тўфони Американинг Техас штатини деярли вайронага айлантирди…