13:24 / 29.08.2017
4 987

Жанубий Корея КХДРни огоҳлантириб қўйди

Жанубий Корея КХДРни огоҳлантириб қўйди
Жанубий Корея мудофаа ривожи бўйича агентлиги ўтган ҳафта амалга оширилган баллистик ракеталар синови тасвирланган кадрларни эълон қилди. Ёзув КХДР навбатдаги марта ракета учирганидан бир неча соат ўтиб Интернетда пайдо бўлган, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Рёнхап агентлигининг хабар қилишича, 86 сония давомийликка эга видеода ҳаракат радиуси 500 ва 800 километр бўлган ракеталар синови кўрсатилган. Шу билан бирга, уларнинг ҳар иккиси ер ва сувдаги нишонларни аниқ мўлжалга олган.

Жанубий Корея мудофаа ривожи бўйича агентлиги вакилининг аниқлик киритишича, ракеталар Корея Республикасининг огоҳлантирувчи зарбалар тизими ва оммавий жазолаш схемасида асосий элементлардан бирига айланади.

- Бизнинг ҳарбийлар Шимолий Кореядаги исталган нуқтага аниқ ва кучли зарба бериш имкониятларига эга. Вазият шуни талаб қилса, бу рўй бериши мумкин, - дея таъкидланади маҳкама баёнотида.

Шимолий Корея 29 август эрта тонгда Ким Чен Ин раҳбарлиги остида биринчи марта Япония ҳудуди устидан учиб ўтган ракета синовини ўтказди. Ракета Япониядан шарққа томон 1,2 минг км узоқликда Тинч океанига тушган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея КХДРни огоҳлантириб қўйди