23:02 / 30.08.2017
8 987

«Кичик Помпей»да янги топилмалар (Видео)

«Кичик Помпей»да янги топилмалар (Видео)
Франциялик археологлар «Кичик Помпей»даги қазишмалар чоғида ноёб топилмаларга дуч келишди. Вьен шаҳри яқинидаги Сент-Коломба ҳудудида аниқланган қадимий шаҳар мутахассислар томонидан ана шундай номланган. Шаҳар жойлашган ҳудуддаги қазишмаларда Рим империяси даврига таалуқли буюмлар ҳам топилди.

Улар орасида кичик ҳажмли қилич ва бошқа қурол-аслаҳалар ҳам бўлиб, топилма 1-асрнинг ўрталарига тегишли деб таҳмин қилиняпти. Олимларнинг айтишича, шаҳар эрамиз бошида барпо этилган. Узоқ йиллар давомида гуллаб-яшнаган заминни 3–асрда, ёнғинлар туфайли аҳоли ташлаб кетишга мажбур бўлган. Кул остида қолгани учун ҳам кўпгина буюмлар яхши сақланиб қолган дейишмоқда мутахассислар.

Шунингдек, археологлар омборхона ва пештахталарга эга бозор қолдиқлари, ибодатхона, 2 та хонадон ва дренаж тизимига ҳам дуч келишди. Археологлар буни оламшумул топилма деб аташяпти. Маълумот ўрнида айтиш лозим, Сент-Коломбадаги 7 минг квадрат метр ҳудудда олиб борилаётган тадқиқотлар йил охирига қадар давом этади.
[media=https://youtu.be/LZjzfFza1Ag]

Манба: uzbekistan24.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Кичик Помпей»да янги топилмалар (Видео)