11:32 / 01.09.2017
6 370

Америкаликлар «Харви» тўфонида Россияни айблашмоқда…

Америкаликлар «Харви» тўфонида Россияни айблашмоқда…
Уларнинг таъкидлашича, Россия худди шундай қуролга эга ва атайин ушбу тўфонни Америка қитъасига юборган. Натижада Хьюстон шаҳри сув остида қолиб кетган. Кўплаб қурбонлар борлигини дунё кўриб турибди. Бундан ташқари, ўнлаб одамлар оғир жароҳат олди, минглаб фуқаролар бошпанасиз қолди, жуда кўпчилик бедарак йўқолди. Россия айнан шундай бўлишини истаган ва ниятига етди.

Хьюстонни сув босгач, ташлаб кетилган уйларни ўғри босган. Улар қўлга илинадиган қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетишни бошлашган. Шу сабабли шаҳар раҳбарлари бу ерда комендантлик соати эълон қилишга мажбур бўлди.

Пенсильвания университетининг машҳур иқлимшунос олими Габриэль Коннорс Техасдаги бу офатлар иқлим билан боғлиқ махсус қурол ёрдамида юборилганини айтди. Яна олим Россиянинг ихтиёрида сув тошқинлари, кучли ер силкинишларини келтириб чиқаришга қодир кучли технология мавжудлигини таъкидлади.

— Мен шахсан Россия раҳбаридан эшитганман, — деди олим. — У фазода ва океан, денгизлар тубида худди шундай қуроллар жанговар ҳолатда туришини алоҳида таъкидлаб ўтган. Мана, бу амалда исботланиб турибди. Россияликлар қачонлардир собиқ совет давлати раҳбарлари бошлаган ишни охирига етказиб, иқлимни тубдан ўзгартира олувчи, кўз кўриб қулоқ эшитмаган офатларни инсоният бошига ёғдирувчи қуролни тахт қилиб қўйишди.

Олимнинг фикрларини Англиядаги об-ҳаво масалалари билан шуғулланишга асосланган қироллик маркази мутахассиси Женнифер Макклоски ҳам тасдиқлади. Унинг фикрига кўра, сентябрда ташкил этилиши мўлжалланган «Ғарб-2017» ҳарбий ўқув машғулотлари билан «Харви» тўфони ўртасида қандайдир боғлиқлик бор. Бу машғулотлар Россия ва Белоруссия ҳарбийлари иштирокида бўлиб ўтади.

— Россияда «Тошқин» деб номланган жанговар қурол бор, — деди Макклоски. — Бу қуролга бекорга «Тошқин» деб ном берилмаган. Россия қўшинлари метеорологик қуролга эгаки, бу қурол оммавий қирғинлар мақсадларида ишлатилади. «Тошқин» дунёнинг исталган бурчагидаги аҳолига оммавий қирғин келтира олади. Аммо Россия бу қуролни Америкага қарши қўллашга қўллади-ю, ҳойнаҳой қурол панд бериб бузилиб қолди. Шунинг учун бўлса керак, Америкада оммавий қирғин ҳолати кузатилмади. Мен ишонч билан айта оламанки, Россиянинг бу метеорологик қуроли ҳатто самода янги «қора туйнук»ларни ҳам пайдо қила олади.

Россия тарафи бу фикрларга нисбатан ҳозирча жавоб йўлламади.

Йўлламаса ҳам ажаб эмас.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкаликлар «Харви» тўфонида Россияни айблашмоқда…