Японияда 70 см баландликдаги цунами содир бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Японияда 70 см баландликдаги цунами содир бўлди

Дунё 18-09-2015, 14:38 905
Японияда 70 см баландликдаги цунами содир бўлди

Япониянинг Иватэ префектурасида 70 см баландликдаги цунами қайд қилинди. Бу ҳақда мамлакат метереология бошқармаси хабарига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

8.4 магнитудали зилзила шу ҳафта пайшанба куни тунги вақтда содир бўлган эди. Ундан сўнг 6.4 балли афтершок қайтиб келди. Ҳозирча 5 кишининг ўлими расман тасдиқланди. 1 млн киши эвакуация қилинди.

Зилзиладан сўнг мамлакат бўйлаб цунами хавфи эълон қилинган эди. Окинава, Иватэ ва Хоккайдо оролларида 10-30 см ли биринчи тўлқин цунамиси қайд қилинди. Иккинчи тўлқин эса бироз кўтарилиб, 70 см ни ташкил қилди. Ҳозирча у фақат Иватэ оролига етиб борди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.