Астрономлар кучли магнит бўрони ҳақида огоҳлантирмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Астрономлар кучли магнит бўрони ҳақида огоҳлантирмоқда

  • Дунё
  • 12-09-2017, 22:32
  • 559
  • Астрономлар кучли магнит бўрони ҳақида огоҳлантирмоқда
    Фанлар академиясининг физика институти рентген-қуёш астрономияси лабораторияси олимлари 13 сентябрь куни кузатиладиган магнит бўрони ҳақида огоҳлантирмоқда.

    Магнит бўрони 10 сентябрда Қуёшдаги чақнаш туфайли юзага келган ва унинг қуввати 5 баллдан 2–3 баллга тенг деб баҳоланмоқда.

    10 сентябрдаги чақнаш 4 сентябрда бошланган энг кучли чақнашлардан биридир. Эндиликда чақнаш фаоллиги Қуёшнинг тескари қисмига ўтади. Мутахассисларнинг хулосаларига кўра, кейинги икки ҳафта мобайнида ортиқча қуёш фаоллиги одамларга хавф туғдирмайди.

    Шунга қарамай, яқин кунларда охирги чақнашнинг энергия заррачалари массаси Қуёш тизими сайёраларини қамраб олади. Асосий таъсир Меркурий ва Венера сайёрасига ўтади, Ерга эса Қуёш тўлқинининг магнити фақат кичик даражада таъсир қилиши мумкин.

    Манба: qalampir.uz

    loading...