19:57 / 13.09.2017
5 584

Жанубий Каролинада шамол ерга қўнмоқчи бўлган самолётни учириб кетди (видео)

Жанубий Каролинада шамол ерга қўнмоқчи бўлган самолётни учириб кетди (видео)
Аллигиэнт компаниясига тегишли бўлган самолёт 11 сентябрь куни Жанубий Королинанинг Мертл-Бич аэропортига қўнишни амалга ошираётган вақтида «Ирма» тўфонининг шамолига дуч келди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Самолёт Харрисбургдан (Пенсильвания) кўтарилган бўлиб, қўнишни амалга ошира олмаганидан сўнг Шимолий Каролинанинг Роли шаҳрига йўналтирилиб юборилган, деб ёзади Daily Mail.

Шамолнинг самолётни том маънода учириб кетаётгани тасвирланган видео ABC 15 канали ходими Эд Пиотровски томонидан тасвирга олинган.

Ушбу видео остига изоҳ қолдирганлар учувчининг маҳоратига тасанно айтишмоқда.

Журналистнинг қўшимча қилишича, Мертл-Бич аэропортидаги кўплаб рейслар бекор қилинган ёки вақтинчалик тўхтатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Каролинада шамол ерга қўнмоқчи бўлган самолётни учириб кетди (видео)