17:26 / 14.09.2017
9 522

Дунёнинг 8 нафар миллиардери бир кунда 8 миллиард долларга бойиди

Дунёнинг 8 нафар миллиардери бир кунда 8 миллиард долларга бойиди
Forbes рейтингида биринчи саккиз поғонани эгаллаган бизнесменларнинг бойлиги бир кунда 8,3 миллиард долларга ортди. Бу ҳақда Forbes журнали хабар берди, деб ёзади Даракчи нашри.

Аниқланишича, рўйхатда етакчилик Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтсда қолмоқда. Унинг бойлиги 277 миллион долларга ошиб, 85,3 миллиард долларга етган. Бунга 12 сентябрь куни акциялар нархининг ошиши сабаб бўлди.

Amazon акциялари ҳам эрталабдан 1,25 фоизга ошди. Джефф Безос ўзининг бойлигини 83,3 миллиард долларга ошириб олди. Энг кўп бойиган Zara брэнди асосчиси Амансио Ортега бўлди – (2,2 миллиард). Аммо шундай бўлса ҳам у 82,2 миллиард доллар билан рўйхатнинг учинчи ўрнида қолмоқда.

Тўртинчи ўриндаги Уоррен Баффет 926 миллион долларга бойиди. Унинг бойлигини 76,4 миллиардга баҳолашмоқда. Марк Цукербергнинг бойлиги ҳам 1 миллиардга кўпайди (72,1 миллиард доллар). Мексикалик магнат Карлос Слимнинг бойлиги ярим кунда 70,1 миллиард долларга етди – 661 миллион.

Forbes еттинчи поғонасини Oracle бош директори Ларри Эллисо эгаллади. 12 сентябрь куни унинг бойлиги 63,5 миллиард долларга етди – ўсиш 975 миллион. Forbes саккизталигини Moеt Hennessy ва Louis Vuitton бенефициари Бернар Арно ёпиб берди. Унинг давлати 1,3 миллиардга ошиб, 58,4 миллиард долларга етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг 8 нафар миллиардери бир кунда 8 миллиард долларга бойиди