22:59 / 17.09.2017
6 753

ИШИД жангарилари АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базасига ҳужум уюштирди

ИШИД жангарилари АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базасига ҳужум уюштирди
ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари 17 сентябрга ўтар кечаси Ироқнинг ал-Хавижа шаҳри яқинида жойлашган АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди. Бу ҳақда «Ведомости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция расмий вакили Райан Дилон бу борада баёнот берди.

«ИШИДнинг ал-Хавижа яқинидаги коалиция ҳарбий базасига муваффақиятсиз ҳужуми ўтган тунда амалга оширилди. Битта худкуш камари вақтидан олдин портлаб кетди, яна икки нафари отиб ташланди. Иттифоқчилар томонида йўқотишлар йўқ», — деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ИШИД жангарилари АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базасига ҳужум уюштирди