22:02 / 18.09.2017
6 822

Америкалик башоратчи Америка ҳамда Япония 21- асрда таназзулга юз тутишини башорат қилган…

Америкалик башоратчи Америка ҳамда Япония 21- асрда таназзулга юз тутишини башорат қилган…
Унинг исми Жо Брандт бўлиб, башоратчи сифатида йигирманчи асрнинг биринчи ярмида шуҳрат қозонган. Америка ва Японияга оид башоратини эса 1937 йили ёзиб қолдирган. Ёзувларда айтиладики, йигирма биринчи асрда Япония ва Америка Қўшма штатлари табиий офатлар туфайли ҳалокатга учрайди. Вайронгарчилик, талофат шу қадар кучли бўладики, бу мамлакатларда яшовчи аҳоли ўнлаб йиллар зулмат, қашшоқлик ва очлик гирдобида яшайди.

— Қулоқ пардаларим, — деб ёзганди башоратчи Жо Брандт ўшанда. — Кунчиқар мамлакатда содир бўлган кучли ер силкинишига ўхшаш офат шовқини туфайли ёрилиб кетгандек бўлди. Қарасам, бинолар ёппасига қулаяпти, уларнинг парчалари осмонда худди қоғоз каби уча бошлади. Зилзила тўхтагач, бу давлатни сув тошқинлари ўз қаърига олди…

Орадан бир неча йил ўтиб худди шу офат мен туғилиб ўсган Америкага ҳам етиб келди. Мен Лос-Анжелес, Голливуд шаҳарлари гўё ўйинчоқ каби қулаб ер билан битта бўлганига, Сан-Францискодаги бинолар томи пастга, ертўласи осмонга қараб ағдарилганига гувоҳ бўлдим. Сьерра-Невада, Сан-Андреас, Гарлок тоғлари кутилмаганда бир нуқтага жамланди-ю, кейин ўзидан қуюқ тутун таратди ва кейин қумга айланиб чор тарафга сочилиб кетди…

Тўғри, башоратчи юқоридаги башоратларини қоғозга тушириб, кенг оммага маълум қилганда, америкаликлар эътибор ҳам бериб қўйишмаган. Чунки уларнинг икки хаёли мамлакатдаги молиявий инқирозни қандай бартараф этиш билан банд эди. Қолаверса, башоратларни эшитган ҳар бир америкалик кутилажак офатларнинг унга тааллуқли жойи йўқлигини руҳиятига сингдирган. Шу нарса башоратга ишониш учун изн бермаган. Надоматлар бўлсинки, 1937 йили қоғозга туширилган табиий офат Американи деярли бир ойдан бери гирдобига олганча қўйиб юбормаяпти. Японияга эса Шимолий Кореянинг ядро ҳужуми ҳар сонияда соя солиб турибди. Ким билсин?!. Нима бўлганда ҳам табиат Оллоҳнинг ҳукмида. Яратганнинг хоҳиши фақат унинг ўзига аён! Ишқилиб бизнинг юртимизни бундай офатлардан худонинг ўзи асрасин!

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик башоратчи Америка ҳамда Япония 21- асрда таназзулга юз тутишини башорат қилган…