08:51 / 19.09.2017
4 185

Бразилия бош прокурори илк бор аёл киши бўлди

Бразилия бош прокурори илк бор аёл киши бўлди
Ракел Дож Бразилия бош прокурори лавозимини эгаллаган илк аёл бўлди. У Бразилия ҳокимиятининг турли даражаларида “уйғунликни”таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш ва Petrobras нефть компанияси атрофидаги коррупцион можаро терговини давом эттиришга ваъда берди.

Янги бош прокурорни тайинлаш қарорини мамлакат президенти Мишел Темер июнь ойидаёқ қабул қилганди. Президент бош прокурорни профессионал ҳуқуқшунослар ҳамжамияти таклиф қилган номзодлар орасидан танлаб олган.

Бразилиянинг амалдаги бош прокурори Родригу Жано ўз ваколати якунланишига уч кун қолганда мамлакат олий судига PMDB партиясининг (Бразилия демократик ҳаракати партияси) муҳим сиёсатчилари номига билдирилган айбловларни йўллаган эди. Унга кўра, жиноий ташкилот яратиш ва одил судловга қаршилик кўрсатишда гумон қилинаётганлар рўйхатига мамлакат президенти Мишел Темер бошчилик қилмоқда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилия бош прокурори илк бор аёл киши бўлди