11:26 / 19.09.2017
3 838

«Мария» довули туфайли машҳур «Аресибо» радиотелескопи ўчириб қўйилди

«Мария» довули туфайли машҳур «Аресибо» радиотелескопи ўчириб қўйилди
Пуэрто-Рикода дунёда катталиги бўйича иккинчи ўринда турадиган машҳур «Аресибо» радиотелескопи раҳбарияти «Мария» довули яқинлашиб келаётгани туфайли, унинг ишини тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда «Газета.ru»га таяниб «Дарё» хабар берди.

«‘Мария’ довули хавфи туфайли, ‘Аресибо’ обсерваторияси тайёргарлик жараёнларини бошлади, — дейилади ташкилот Twitter’ида. — Ҳам телескопнинг, ҳам тадқиқот ускунасининг ҳимояси ёқилади».

Телескоп орқали кузатишлар 21 сентябргача тўхтатилади. Бундан ташқари, 27 сентябргача телескопга ташриф буюриш маркази ёпиқ бўлади.

Синоптиклар маълумотларига кўра, «Мария» довули шамоллари Пуэрто-Рикога 19 сентябрь, сешанба куни эрталаб етиб бориши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Мария» довули туфайли машҳур «Аресибо» радиотелескопи ўчириб қўйилди