11:48 / 19.09.2017
6 572

Исроилда жазирама иссиқ ва қурғоқчиликка чиқамли помидор нави синовдан ўтказиляпти

Исроилда жазирама иссиқ ва қурғоқчиликка чиқамли помидор нави синовдан ўтказиляпти
Исроиллик фермерлар кам суғориш йўли билан сифатли помидор етиштириш усулини синовдан ўтказишяпти. Янги ишланма анъанавий навлар культивациясида талаб этиладиган сувни 90 фоизга тежаш имконини беради, деб ёзмоқда «O'zbekiston24» сайти.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, лойиҳанинг афзаллиги унинг жазирама иссиққа ва қурғоқчиликка чидамлилигида. Ҳозир тажриба майдончасида 200 турдаги 40 мингта кўчат синовдан ўтказиляпти. Мавсум бошида 3 ҳафта давомида суғорилган экинлар ёз охирига қадар бирон марта ҳам сув ичгани йўқ.

Лабораторияда ҳар йили 700 га яқин нав синаб кўрилиб,энг самарали деб топилганларининг уруғи кўпайтирилади. Шунингдек, зараркунанда ҳашоратлар ва хар-хил касалликларга чидамли турларни етиштириш бўйича хам илмий тажрибалар ўтказилмоқда. Айни йўналишдаги тадқиқотлар устида Европалик олимлар ҳам изланишлар олиб боришяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроилда жазирама иссиқ ва қурғоқчиликка чиқамли помидор нави синовдан ўтказиляпти