13:29 / 19.09.2017
6 402

Мьянма етакчиси баёнот билан чиқди

Мьянма етакчиси баёнот билан чиқди
Мьянма давлат маслаҳатчиси ва ҳақиқий етакчиси До Аун Сан Су Чжи Нейпьидода парламент аъзоларига йўллаган ўз мурожаатида Ракхайн штатида «можародаги барча томонлар» қўллаётган зўравонликни қоралади. «Биз Ракхайн штатида можародаги барча томонлар қўллаётган ноқонуний зўравонликни қоралаймиз. Зиддият давомида қонун бузилишларда айбдор бўлган барча шахслар ўз ҳаракатлари учун қонун доирасида жавоб беради. Биз бу можарода барча жабрланганларга чуқур ҳамдардлик билдирамиз», - дея унинг сўзларини келтиради Reuters.

Шунингдек, Мьянма етакчиси Бангладешга қочиб ўтган роҳингяларга Ракхайндаги уйларига қайтишга рухсат беришга тайёрлигини билдирди. Бу улар Мьянмада яшаш ҳуқуқига эга эканликлари тасдиқлангач, рўй беради. «Биз қайтишни истаган қочқинларни текширувдан ўтказишга тайёрмиз», - деди у.

25 август куни «Аракан роҳингяларини қутқариш армияси» гуруҳи бир неча полиция бўлинмасига ҳужум қилди. Мьянма армияси эса террорчиликка қарши амалиёт бошланганини маълум қилди, у охир-оқибат мусулмонларга қарши қирғинга олиб келди. Ўз навбатида, Хитой ва Ҳиндистон Мьянма ҳукуматининг Ракхайн штатидаги амалиётини қўллаб-қувватлади. Фожиали ҳодисалар туфайли 400 мингдан ортиқ роҳингя мусулмонлари бошқа давлатларга қочиб ўтди.

Аввалроқ «Чегара билмас шифокорлар» Мьянмадан Ракхайнга киритишни талаб қилишаётгани хабар берилганди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мьянма етакчиси баёнот билан чиқди