03:31 / 20.09.2017
5 779

Эйфел минораси атрофида баландлиги 2 ярим метрга тенг, ўқ ўтмас шиша девор бунёд этилади

Эйфел минораси атрофида баландлиги 2 ярим метрга тенг, ўқ ўтмас шиша девор бунёд этилади
Бу ҳақида Париж ҳокимияти маълум қилди. Ҳозирда 324 метрлик минора атрофида метал тўсиқ бўлиб, у 2016 йили футбол чемпионати олдидан вақтинчалик қурилганди. 5 сантиметрлик шиша деворни бунёд этиш ишлари жорий йилнинг охирида бошланади, деб ёзмоқда «O'zbekiston24» сайти.

Бу йўл орқали ҳукумат қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилишининг олдини олишга умид қилмоқда. Ҳимоя деворининг лойиҳаси 20 миллион еврога баҳоланган. Ҳозирда тайёргарлик ишлаби олиб бориляпти. Маълумот учун: ҳар йили Эйфел минорасига тахминан 7 миллион сайёҳ келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эйфел минораси атрофида баландлиги 2 ярим метрга тенг, ўқ ўтмас шиша девор бунёд этилади