Хитойда барпо этилаётган ҳамда дунёдаги энг йирик руда ташувчи танкер экани таъкидланаётган кема Шандун шарқий вилоятидаги Циндао шаҳрида сувга туширилди. Шу билан унга электр ускуналарни жойлаш ва барча тизимларни якуний синовдан ўтказиш сўнгги босқич бошланди. Бу ҳақда «ТАСС» агентлигига таяниб «Кун.уз» хабар берди.
Хитой ОАВ танкерни "Денгиз гиганти" деб аташмоқда. Бундай дейишга кеманинг 10 қаватли уй баландлигига тенг келиши сабаб бўлмоқда. Сув сиғими 400 минг тонна бўлган кема узунлиги 362 метрни, баландлиги 30,4 метрни ташкил этади. У 25,5 минг денгиз милигача сафар қила олади ҳамда тезлигини соатига 14,5 узлга етказади. Танкернинг умумий фойдали майдони 3 та футбол майдонига тенг.
Хитой келгусида 30 та шундай кема барпо этишни режалаштирмоқда. Хабар қилинишича, айни вақтда қурилаётган янги танкер Бразилиядан темир рудасини келтиради. Ҳозирча, унинг қачон фойдаланишга топширилиши маълум эмас. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда