08:54 / 21.09.2017
5 740

Эрдўған Путин билан учрашадиган санани маълум қилди

Эрдўған Путин билан учрашадиган санани маълум қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 28 сентябрда Россия президенти Владимир Путин билан учрашишини маълум қилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

"Душанба куни биз ҳурматли жаноб Путин билан телефон суҳбати ўтказамиз, кейинги пайшанба куни (28 сентябрь) бирга кечки овқат тановул қиламиз. Барча воқеалар, Суриядаги вазиятни муҳокама қиламиз", деб айтган Эрдўған Нью-Йоркдаги форумда. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бироқ Эрдўған учрашув қаерда бўлиб ўтишига аниқлик киритмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған Путин билан учрашадиган санани маълум қилди