Истанбулнинг Отатурк аэропортида самолёт ҳалокатга учради (Видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Истанбулнинг Отатурк аэропортида самолёт ҳалокатга учради (Видео)

  • Дунё
  • 22-09-2017, 23:37
  • 520
  • Истанбулнинг Отатурк аэропортида самолёт ҳалокатга учради (Видео)
    21 сентябрь куни Истанбул шаҳридаги Отатурк халқаро аэропортида самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда “DHA” агентлиги хабар бермоқда.

    21 сентябрь куни 21:20 да TC-KON шахсий самолёти Отатурк аэропортидан парвозга чиқди. Самолёт Шимолий Кипрга учиб кетган эди. Аммо 10 дақиқа ўтиб, фавқулодда қўниш учун сўров юборди.

    Маълумотларга кўра, самолёт қўпол равишда қўнишни амалга оширган. Натижада эса учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, кейинчалик ёниб кетган.

    Самолёт ичида бўлган 2 нафар учувчи, стюардесса ва бир нафар йўловчи қутқариб олинган. Тарқалган видео ва фотосуратлар орқали катта ёнғин чиққанлигини кўриш мумкин.

    Аэропорт осмонини қора булут қоплаган, самолёт эса парчаланиб кетган.


    Манба: qalampir.uz