Turkish Airlines Boeing’дан 10,8 миллиард долларга 40 та Dreamliner самолётини буюртма қилишни режалаштирмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Turkish Airlines Boeing’дан 10,8 миллиард долларга 40 та Dreamliner самолётини буюртма қилишни режалаштирмоқда

  • Дунё
  • 23-09-2017, 09:13
  • 356
  • Turkish Airlines Boeing’дан 10,8 миллиард долларга 40 та Dreamliner самолётини буюртма қилишни режалаштирмоқда
    Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси Boeing корпорацияси билан 40 та Boeing 787-9 Dreamliner кенг фюзеляжли йўловчи самолётини харид қилиш тўғрисидаги дастлабки келишувни имзолади. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар берди.

    Шартнома 10,8 миллиард долларга баҳоланмоқда. Келишувни Нью-Йоркда Turkish Airlines директорлар кенгаши раиси Илкер Айжи ва Американинг Boeing корпорацияси раиси ўринбосари Рой Коннор имзолади. Шартномани имзолаш тантанали маросимида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам қатнашди.

    «787 Dreamliner дунёдаги энг илғор технологик самолёт ҳисобланади. Истанбул учинчи аэропорти учун кенг фюзелажли самолётлар зарур. Биз, шунингдек, Республика 100 йиллигига самолётлар паркимизни кучайтириш истагидамиз», — дея таъкидлади Айжи.

    Turkish Airlines компанияси ихтиёрида 335 та самолёт бор.