07:12 / 24.09.2017
7 136

Дубайда ёнғинлар туфайли баланд бинолар қопламалари ўзгартирилмоқда

Дубайда ёнғинлар туфайли баланд бинолар қопламалари ўзгартирилмоқда
Дубай охирги вақтда тез-тез содир бўлаётган ёнғинлар туфайли осмонўпар бинолар ташқи томонига махсус ёнғинга қарши тўсиқлар ўрнатишни бошламоқда. Бу ҳақда «The National» амирлик нашрига таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.

Маҳаллий ҳукуматнинг таъкидлашича, бу ташаббус ташки қопламаси енгил алангаланувчан биноларни қамраб олади. Бунда ёнғинга бардошли материаллар қўлланади.

Дубайда охирги йилларда баланд биноларда ёнғинлар содир бўлиши камёб ҳодиса бўлмай қолди. Охирги икки йил ичида The Torch биноси икки бор ёнган. Бу бино кўплаб бошқа баланд бинолар каби алюминий қоплама билан қопланган.

Фасадларга маҳкамланадиган тўсиқлар оловнинг тарқалиши олдини олишга имкон беради.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубайда ёнғинлар туфайли баланд бинолар қопламалари ўзгартирилмоқда