Швейцарияда тоғ ҳавоси хорижга сотила бошланди. Ушбу бизнесни йўлга қўйган Swiss Alpin Air стартапи шундай йўл билан дунёнинг энг ифлосланган шаҳарларини тоза ҳаво билан таъминламоқчи.
"Ҳар йили сайёҳлар Швейцария Альпларига гўзал манзаралардан завқ олиш ва соф тоғ ҳавосидан нафас олиш учун келадилар. Бу шунчаки бизда бор тоза ҳавонинг экспорт қилинишидир. Биз тоғ булоқларидан олинган сувни, шоколад ва пишлоқни экспорт қилмоқдамиз. Нима учун соф ҳавони экспорт қилимайлик? Бу дунёдаги энг соф ҳаводир", деб айтилди компанияда.
Альп ҳавоси стартапнинг сайти орқали 7 литрлик флаконларда аэрозол кўринишида сотилмоқда. Бундай флакон 120 та нафас олишга етиши керак. Бир дона аэрозолни 21 доллардан ёки 6 та флаконли тўпламни чегирма билан сотиб олиш мумкин.
Ишлаб чиқарувчиларнинг ғоясига кўра, улар экспорт қилаётган ҳаво энг ифлосланган шаҳарларда яшовчиларга бир нафас бўлса ҳам тоза кислороддан баҳраманд бўлишга имкон беради. Аэрозолга, шунингдек, нафас олиш учун махсус ниқоб қўшиб берилади.
Айни вақтда стартап ўз ғоясини илгари суриш учун сармоячилар изламоқда.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди