Ванганинг Россия ҳақидаги яна бир ҳеч кимга маълум бўлмаган башорати…

  • Дунё
  • 30-09-2017, 14:24
  • 5 524
  • Ванганинг Россия ҳақидаги яна бир ҳеч кимга маълум бўлмаган башорати…
    Болгариялик башоратчи Ванга ўз даврида Россиянинг келажаги ҳақида бир қатор башоратларни айтиб кетганди. Шулардан бири яқинда мутахассислар тарафидан таржима қилиниб, матбуотда тарқатилди.

    Демак, Ванганинг айтишича, 2018 йили сайланадиган янги президент одамларнинг тафаккурини буткул яхши тарафга ўзгартириб, қадимий фалсафаларга асосланган сиёсий тузум ўрнатади. Россия 2018 йили бир қатор славян давлатларини ўзида бирлаштириб, социализм тузумини қайта тиклайди. Бу бирлашув ўта мустаҳкам бўлади. Одамлар яна қишлоқ хўжалигига талпиниб, янги кооперативлар туза бошлашади.

    Янги президент кундан-кунга Россиянинг мудофаа қудратини мустаҳкамлаб боради. Маънавият бу мамлакатда биринчи ўринга қўйилади. Кўплаб динларни ортга суриб, 2021 йили «Оловли библия» чоп этилишини таъминлайди. 2030 йилга бориб Америка ҳам Россиянинг ҳар жиҳатдан буюк ва қудратлилигини тан олишга мажбур бўлади.

    Манба: hordiq.uz