12:40 / 01.10.2017
5 873

Италия Шимолий Корея элчисини ҳайдаб юбормоқчи

Италия Шимолий Корея элчисини ҳайдаб юбормоқчи
Италия Ташқи ишлар вазири Анжелино Альфано La Repubblica газетасига берган интервьюсида ҳукумат КХДР элчисини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилгани ҳақида айтди, деб ёзади Кун.уз нашри.

«Биз жиддий қарор қабул қилдик — Шимолий Корея элчисига аккредитация муддати тўхтатилади. У энди Италиядан чиқиб кетиши керак»,— деган Альфано.

Сентябрь ойи бошида Шимолий Корея ўз тарихидаги энг йирик ядровий синовни ўтказганди ва минтақада навбатдаги инқирозни келтириб чиқарди. АҚШ Президенти Дональд Трамп 20 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида чиқиши вақтида расмий Пёнгянгдан ракеталар учиришни бас қилишни талаб қилди. Трамп акс ҳолда АҚШ Шимолий Кореяни «йўқ қилиб юбориши» мумкинлиги билан таҳдид қилди. КХДРнинг ракета синовларини барча давлатлар қоралайди, аммо шимолликлар давлати ракета синовларини тўхтатиб, тинч музокаралар ўтказмаяпти.

Бундан аввалроқ Хитой ҳукумати шимолий кореяликларнинг мамлакат ҳудудидаги барча компанияларини ёпишга қарор қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италия Шимолий Корея элчисини ҳайдаб юбормоқчи